7
Иқтисод

Qanot Sharq самолётларга техник хизмат кўрсатиш сертификатини олди

Qanot Sharq самолётларга техник хизмат кўрсатиш сертификатини олди
Qanot Sharq самолётларга техник хизмат кўрсатиш сертификатини олди / Фото: Qanot Sharq.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Qanot Sharq авиакомпанияси «Ўзавиация» агентлиги томонидан ўтказилган текширувдан сўнг ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилот сертификатини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлиги хабар берди.

Сертификатлаш текшируви самолётларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида мамлакат қонунчилиги талабларига мувофиқликни аниқлаш мақсадида ўтказилди.

Текширув якунларига кўра, авиакомпанияга 2026 йил 26 ноябрдаги UzCAA.145.009-сонли сертификат берилди.

Ушбу ҳужжат Qanot Sharq авиакомпаниясига Airbus A320 ва A330 оилаларига мансуб самолётларга хизмат кўрсатиш учун ўз техник базасини ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш имкониятлари ва муҳандислик-техник салоҳиятини кенгайтириш имконини беради.

Авиакомпания техник хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ҳаво кемаларининг ишончлилигини таъминлаш ва авиация хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича ишларни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.