Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.03.2017 · 10:33 · 345 views
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Ашхободга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА.