Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент жамоат хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимидаги ишлар билан танишади

Дилафруз Ниязова · 27.01.2026 · 11:47 · 388 views
Президент жамоат хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимидаги ишлар билан танишади
Президент жамоат хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимидаги ишлар билан танишади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига ташриф буюради. Давлат раҳбари ташриф давомида соhada амалга оширилаётган ишлар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий ёндашувлар ва техник имкониятлар билан бевосита танишади.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинади. Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашда намунавий амалиётни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шу куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда пойтахтда ва ҳудудларда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш, қўриқлаш хизматини янада такомиллаштириш ҳамда тизим фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилади.

Йиғилишда соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш механизмлари ва илғор тажрибани кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.