Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Пойтахтда тирбандликка қарши интеллектуал платформа ишга туширилди

Дилафруз Ниязова · 27.06.2025 · 17:40 · 301 views
Пойтахтда тирбандликка қарши интеллектуал платформа ишга туширилди
Пойтахтда тирбандликка қарши интеллектуал платформа ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахт кўчаларида тирбандликларни барвақт прогноз қилишга қаратилган Компютерлаштирилган вазиятлар маркази яратилди.

Сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда Марказга татбиқ этилган Интеллектуал транспорт платформаси автотранспорт оқимини кузатиш, таҳлил қилиш ва интеллектуал бошқаришга имконият яратиб беради.

"Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайишига, автомобил йўловчиларининг вақтини тежаш, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сони камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатини тезлаштириш ҳамда қарор қабул қилишда аниқ статистика орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади", — дейилади ИИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда президент пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлигини кўрсатиб ўтганди.