Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Покистон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини расман қўллаб-қувватлади

Беҳзод Ҳожиматов · 07.12.2024 · 21:09 · 423 views
Покистон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини расман қўллаб-қувватлади
Покистон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини расман қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларида фаол мулоқот олиб бормоқда.

2 декабрь куни Покистон савдо вазири Жам Камол Хон билан бўлиб ўтган учрашувда Покистон Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаши тасдиқланди.

6 декабрь куни Женевада ушбу масала бўйича меморандум Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ва Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн томонидан имзоланди.