Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Покистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.02.2025 · 15:55 · 337 views
Покистон Бош вазири Ўзбекистонга келди
Покистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.