Шошилинч
Иқтисод

ЎзТМК делегацияси MIT билан муҳандисларни замонавий технологиялар бўйича ўқитиш бўйича шартнома имзолади

ЎзТМК делегацияси MIT билан муҳандисларни замонавий технологиялар бўйича ўқитиш бўйича шартнома имзолади
ЎзТМК делегацияси МIТ билан муҳандисларни замонавий технологиялар бўйича ўқитиш бўйича шартнома имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ делегацияси АҚШга хизмат сафари давомида сўнгги ўн йилликда глобал рейтингларда биринчи ўринни эгаллаб келаётган Массачусетс технологиялар институти (Massachusetts Institute of Technology, MIT)да бўлди.

ЎзТМК делегацияси University of Business and Science (Ўзбекистон) билан ҳамкорликда МIТ вице-президенти, профессор Димитрис Бертсимас билан учрашди. Учрашувда замонавий технологияларни ўқитиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шартномага кўра, илк босқичда комбинатнинг 100 нафар муҳандис ходими МИТнинг илғор таълим платформасида ўқитилади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.