«Ўзкимёсаноат» АЖ ва CRPT TURON ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва CRPT TURON ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва CRPT TURON ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзкимёсаноат» АЖ ва «CRPT TURON» МЧЖ ўртасида Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари соҳасида рақамли маркировкалаш тизимини ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сон қарори мақсадларини амалга ошириш учун имзоланган бўлиб, томонларнинг соҳани рақамли трансформация қилишда узоқ муддатли ҳамкорликка интилишини мустаҳкамлайди.

Меморандумнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

• контрафактга қарши комплекс курашиш ва бозорнинг шаффофлигини ошириш;

• Касбий тажриба алмашиш, қўшма ўқув тадбирлари, конференциялар ва давра суҳбатларини ўтказиш;

• Рақамли маркировка тизимини ривожлантириш бўйича ташаббусларни мувофиқлаштириш ва биргаликда амалга ошириш.

Томонлар аграр-саноат секторини рақамли трансформация қилиш ва Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг