«Ўзбекнефтгаз» ва «Burintex» қўшма бурғулаш корхонасини ташкил қилади

«Ўзбекнефтгаз» ва «Burintex» қўшма бурғулаш корхонасини ташкил қилади

«Ўзбекнефтгаз» ва «Burintex» қўшма бурғулаш корхонасини ташкил қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2026” кўргазма ва анжумани доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда «Burintex» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида нефть-газ қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшма корхона ташкил этишни назарда тутади.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади — замонавий технологияларни жорий этиш, бурғилаш ишлари самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, мамлакат нефть-газ тармоғининг техник ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида юқори технологик сервис хизматлари кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларининг бир қисмини маҳаллийлаштириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Томонлар мазкур ҳамкорлик стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, соҳада замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш ва Ўзбекистон нефть-газ тармоғининг барқарор ривожланишига хизмат қилишини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг