«Ўзбекнефтгаз» АЖ MOL Group билан нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ MOL Group билан нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ MOL Group билан нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон нефть ва гази – ОGU 2026” 28-халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Венгриянинг йирик энергетика компанияси “MOL Group” вакиллари билан учрашув ўтказди.

Венгер компанияси раҳбари Жомбор Мартон бошчилигидаги делегацияга мамлакатимизда нефть-газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш ва янги истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Венгрия компаниясининг геология-қидирув, углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва нефть-кимё йўналишларидаги халқаро тажрибаси қайд этилди.

Музокаралар давомида жорий йилнинг январь ойида «Ўзбекнефтгаз» томонидан “MOL Group”га юборилган ҳамкорлик таклифи доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз»нинг Устюрт ҳудудидаги истиқболли лойиҳалари, Озарбайжоннинг «SOCAR» ва Буюк Британиянинг «БП» компаниялари билан амалга оширилаётган ҳамкорлик ҳамда маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасидаги янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Венгер компаниясининг ушбу йўналишлардаги иштироки истиқболли ва ўзаро манфаатли эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва аниқ лойиҳалар устида ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг