Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕХҲТ элчиси билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 07.09.2025 · 11:50 · 370 views
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕХҲТ элчиси билан учрашди
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕХҲТ элчиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев амалдаги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Раисининг Махсус элчиси Терри Ҳакала билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида томонлар Афғонистон масаласида ҳамкорликнинг ҳозирги босқичини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, афғон муаммосини тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар орқали ҳал этишда мунтазам мулоқотни давом эттиришга ўзаро интилиш қайд этилди.

Терри Ҳакала Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласида ягона минтақавий ёндашувни шакллантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Шунингдек, учрашувда Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, мазкур мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва Ўзбекистон ҳамда ЕХҲТ ўртасида амалий мулоқотни янада ривожлантиришга бўлган ўзаро интилиш тасдиқланди.