Ўзбекистонликларнинг Саудия Арабистонига сафарлари уч баробар ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июль ойларида 167 337 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Саудия Арабистонига борган.
2025 йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 15,6 минг кишига ёки 10,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Сўнгги бир неча йил давомида Саудия Арабистонига туристик сафарлар динамикаси сезиларли даражада ўзгарди. 2022 йил январь–июль ойларида мамлакатга қарийб 50 минг нафар Ўзбекистон фуқароси борган.
2023 йилда бу кўрсаткич 35,2 минг кишигача камайди. 2024 йилда эса сафарлар сони 106,5 мингтага етди, 2025 йил январь–июль ойларида 151,7 минг кишини ташкил қилди.
2026 йилнинг етти ойида Саудия Арабистонига сафарлар сони 167,3 минг кишини ташкил этди.
Шу тариқа, 2022 йил январь–июль ойларига нисбатан мазкур кўрсаткич уч баробардан кўпроқ ошган.