Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистондаги метан ёқилғи қуйиш шохобчалари 22 декабрь куни одатдагидек ишлайди

Дилафруз Ниязова · 22.12.2025 · 15:42 · 286 views
Ўзбекистондаги метан ёқилғи қуйиш шохобчалари 22 декабрь куни одатдагидек ишлайди
Ўзбекистондаги метан ёқилғи қуйиш шохобчалари 22 декабрь куни одатдагидек ишлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатдаги барча ёқилғи қуйиш шохобчалари 22 декабрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача одатдагидек ишлашини эълон қилди.

Аввалроқ, 2025 йил 11 декабрь куни табиий газ етказиб бериш ҳажми камайгани сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган эди.

Фарғона водийсида метан заправкаларининг фаолияти газ босими даражасини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ҳокимият органлари билан мувофиқлаштирилмоқда.