Иқтисод

Ўзбекистонда ярим йилда темир йўл орқали 5,9 млн йўловчи ташилди

Ўзбекистонда ярим йилда темир йўл орқали 5,9 млн йўловчи ташилди
Ўзбекистонда ярим йилда темир йўл орқали 5,9 млн йўловчи ташилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда темир йўл транспорти орқали қарийб 5,9 млн нафар йўловчи ташилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

2025 йилнинг мос даврига нисбатан темир йўл орқали йўловчи ташиш ҳажми 0,6 млн нафарга ошди.

2026 йилнинг дастлабки олти ойида темир йўл транспорти орқали шунингдек, 56,3 млн тонна юк ташилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.