Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда мактабларда дарслар 13 январдан бошланади

Беҳзод Ҳожиматов · 12.12.2024 · 13:22 · 548 views
Ўзбекистонда мактабларда дарслар 13 январдан бошланади
Ўзбекистонда мактабларда дарслар 13 январдан бошланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил 2024 йилнинг 29 декабрь куни бошланиб, 2025 йилнинг 11 январигача давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Мактабларда учинчи чорак учун дарслар 2025 йилнинг 13 январида (душанба куни) бошланади. Таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш учун, 2025 йил 11 январида (шанба куни) режалаштирилган дарслар 2024 йилнинг 28 декабрига (шанба куни) кўчирилади.