Шошилинч
7
Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор туркман узунқулоқ кўршапалагини аниқланди

Ўзбекистонда илк бор туркман узунқулоқ кўршапалагини аниқланди
Ўзбекистонда илк бор туркман узунқулоқ кўршапалагини аниқланди / Фото: Ўзбекистон Фанлар академияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти олимлари хорижлик тадқиқотчилар билан ҳамкорликда мамлакат ҳудудида илк бор туркман узунқулоқ кўршапалагини (Plecotus turkmenicus) — камёб ва кам ўрганилган кўршапалак турини аниқладилар. Ҳайвон «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида қайд этилди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.

Туркман ушани Марказий Осиё фаунасининг камёб вакилларидан бири ҳисобланади. Ҳозиргача ушбу тур ҳақидаги маълумотлар асосан 1970 йилгача олинган кузатувлар ва музей намуналарига таяниб келган.

Сўнгги 55 йил давомида бу тур табиий яшаш муҳитида деярли кузатилмаган.

Ушбу кашфиёт «Табиатни муҳофаза қилишда ягона саломатлик» (One Health in Nature Conservation) лойиҳаси доирасида ўтказилган экспедиция натижасида амалга оширилди.

Ташаббус Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) томонидан Германия Атроф-муҳит вазирлигининг Халқаро иқлим ташаббуси (IKI) молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Туркман узунқулоқ кўршапалагининг аниқланиши Ўзбекистондаги кўршапалаклар тур хилма-хиллиги ҳақидаги маълумотларни кенгайтиради. Шунингдек, мазкур топилма минтақадаги камёб турларни янада чуқур ўрганиш ва муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.