Ўзбекистонда ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқарилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикасида ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкумаси жорий йилнинг 22-сентябрь куни “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.
Мазкур қарорга кўра, республикамизнинг учта ҳудудида ғўза поясидан ёғоч-пайраҳали плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналар ишга туширилади.