Ўзбекистонда эскроу орқали битимлар 33 мингдан ошди
Ўзбекистонда эскроу орқали битимлар 33 мингдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш-сотиш операцияларида эскроу ҳисобларидан фойдаланиш бўйича фаоллик сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида қайд этилган.
1–30 апрель даврида жами 33 273 та битим расмийлаштирилган ёки жараёнда бўлган. Шундан 19 660 таси транспорт воситаларини олди-сотдисига, 13 613 таси эса кўчмас мулк бозоридаги операцияларга тўғри келади.
Бундай битимларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 9 505 тани ташкил этди. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 3 197 та кўрсаткич билан, Самарқанд вилояти эса 2 912 та операция билан қайд этилган.
Регулятор таъкидлашича, эскроу ҳисоб механизмининг қўлланилиши ҳисоб-китоблар шаффофлиги ва хавфсизлигини оширишга хизмат қилади, битим иштирокчиларини қўшимча ҳимоя билан таъминлаб, уларни амалга оширишдаги хатарларни камайтиради.