Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистонда ер сотиб олгач қурилиш бошлаш соддалаштирилади

Дилафруз Ниязова · 18.08.2026 · 22:30 · 381 views
Ўзбекистонда ер сотиб олгач қурилиш бошлаш соддалаштирилади
Ўзбекистонда ер сотиб олгач қурилиш бошлаш соддалаштирилади / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда тадбиркорлар ер участкасини аукцион орқали сотиб олганидан сўнг рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун олти ойдан 12 ойгача кутишга ҳожат қолмасдан, қурилиш ишларини дарҳол бошлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди.

Янги қоидаларга кўра, ер участкалари барча зарур ҳужжатлар тўплами тайёр ҳолда аукционга чиқарилади. Ушбу тўплам таркибига архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа ва қурилишга рухсатнома киради.

Шу тариқа, тадбиркорлар ер участкасини харид қилганидан кейин қурилиш ишларини бошлашдан олдин зарур ҳужжатларни олиш учун алоҳида ва узоқ давом этадиган тартиб-таомиллардан ўтишларига тўғри келмайди.

Шу билан бирга, қурилиш компаниялари зиммасидаги молиявий юкни камайтириш режалаштирилмоқда. Инфратузилма йиғими бўйича аванс тўлови 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Таклиф этилаётган ўзгартишлар бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш ва ер участкасини харид қилишдан қурилиш лойиҳасини амалга оширишгача бўлган жараённи тезлаштиришга қаратилган.