Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Ўзбекистонда энди онлайн рақам ўтказиш имконияти мавжуд

Дилафруз Ниязова · 21.04.2026 · 18:10 · 371 views
Ўзбекистонда энди онлайн рақам ўтказиш имконияти мавжуд
Ўзбекистонда энди онлайн рақам ўтказиш имконияти мавжуд / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда мобил рақамни бошқа шахсга телекоммуникация оператори офисига бормасдан масофадан ўтказиш имконияти жорий этилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)da мобил алоқа фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик йўлга қўйилди. Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн расмийлаштириш мумкин.

Авваллари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон (сотувчи ва олувчи) алоқа оператори марказига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди. Энди бу жараён рақамлаштирилди.

Хизматнинг ишга туширилиши маъмурий протседураларни соддалаштириш ва рақамли давлат хизматларига ўтиш орқали хизматни олиш учун зарур бўлган вақтни қисқартиришга қаратилган.