Ўзбекистонда банан импорти 44,7 фоизга ошди

Ўзбекистонда банан импорти 44,7 фоизга ошди

Ўзбекистонда банан импорти 44,7 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан умумий қиймати 20,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 69 минг тонна банан импорт қилинди.

2025 йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 21,3 минг тоннага ошган бўлиб, бу 44,7 фоизлик ўсишни ташкил қилди.

Ўзбекистонга банан етказиб берувчи асосий давлат сифатида Эквадор қолмоқда. Ушбу мамлакатдан 53,5 минг тонна маҳсулот импорт қилинган.

Кейинги ўринларда Хитой — 11,1 минг тонна, Туркия — 3,4 минг тонна, Россия — 404,3 тонна ҳамда бошқа давлатлар жами 555,8 тонна маҳсулот етказиб берган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг