Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1 июль ҳолатига кўра 4,6 миллиондан ортиқ шахсий автотранспорт воситалари рўйхатга олинган

Дилафруз Ниязова · 11.08.2025 · 09:15 · 339 views
Ўзбекистонда 1 июль ҳолатига кўра 4,6 миллиондан ортиқ шахсий автотранспорт воситалари рўйхатга олинган
Ўзбекистонда 1 июль ҳолатига кўра 4,6 миллиондан ортиқ шахсий автотранспорт воситалари рўйхатга олинган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 612,7 минг автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ушбу автопаркнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади, улар умумий сонинг 93 фоизини ташкил қилади.

2024 йилнинг шу даврига нисбатан автомобильлар сони 441,5 мингтага кўпайган.

Аҳолига тегишли умумий автотранспорт воситалари таркибида 4 млн 289 мингини енгил автомобиллар, 302,6 мингини юк машиналари, 7,7 мингини микроавтобуслар, 7,3 мингини махсус транспорт воситалари ва 6,1 мингини автобуслар ташкил этади.