Ўзбекистон ва Yutong яшил транспортни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Yutong яшил транспортни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Yutong яшил транспортни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14–17 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чженчжоу шаҳрида автобус ишлаб чиқариш технологияларидаги сўнгги янгиликлар, интеллектуал ва экологик тоза транспорт ечимлари ҳамда истиқболли ҳамкорлик масалаларига бағишланган “YUTONG BUS CO., LTD.” компанияси ҳамкорлари иштирокида форум бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли тадбирда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбариятидан ташкил топган делегация иштирок этиб, соҳа ривожига оид қатор муҳим масалалар юзасидан музокаралар олиб борди.

Томонлар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва YUTONG BUS CO., LTD. ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд автобус паркига хизмат кўрсатишни яхшилаш, эҳтиёт қисмларнинг барқарор етказиб берилишини таъминлаш ва замонавий рақамли ва ақлли шаҳар транспортини бошқариш тизимларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Экологик тоза жамоат транспортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Электр ва кам чиқиндили автобуслар зарарли чиқиндиларни камайтириши, шаҳар шовқинини камайтириши, йўловчилар қулайлигини ошириши ва энергия самарадорлигини ошириши таъкидланди.

Бундай технологияларни жорий этиш пойтахтда "яшил транспорт" тизимини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, инновацияларни жорий этиш ва жамоат транспорти хизматлари сифатини оширишда давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг