Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Япония янги инвеститсия лойиҳаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 03.07.2026 · 10:40 · 24 views
Ўзбекистон ва Япония янги инвеститсия лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония янги инвеститсия лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Муваққат ишлар вакили ҳамда Элчихона маслаҳатчиси Синъитиро Накамура билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Япониянинг Кэйданрэн (Japan Business Federation) делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Мазкур ташкилот 1 600 дан ортиқ йирик компания ва 100 дан зиёд тармоқ уюшмаларини бирлаштирган бўлиб, Япония бизнес ҳамжамиятининг энг нуфузли институтларидан бири ҳисобланади.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ахборот технологиялари, энергетика, молия ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, сунъий интеллект, сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва смарт технологиялар соҳаларида Япониянинг илғор тажрибаси ва технологияларини Ўзбекистонга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар Кэйданрэн делегациясининг ташрифини юқори савияда ташкил этиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.