Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой келгуси икки томонлама тадбирлар режасини келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 12.07.2025 · 21:10 · 314 views
Ўзбекистон ва Хитой келгуси икки томонлама тадбирлар режасини келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Хитой келгуси икки томонлама тадбирлар режасини келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Томонлар икки ва кўп томонлама ҳамкорлик форматида бўлажак юқори даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.