Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Венгрия бандлик ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 17.10.2025 · 13:05 · 261 views
Ўзбекистон ва Венгрия бандлик ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Венгрия бандлик ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов Венгрия Миллий иқтисодиёт вазири Мартон Над бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Унда касб-ҳунарга ўқитиш, бандлик ва меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Венгрия томони “Glass Gates” каби рақамли тизимлар орқали меҳнат бозорини назорат қилиш, иш ҳақи тўловларини расмийлаштириш, меҳнат миграцияси ва норасмий бандликни тартибга солиш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Учрашув сўнггида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича Англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлашга келишиб олинди.