Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркия бизнес ва инвеститсия ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 25.10.2025 · 10:52 · 275 views
Ўзбекистон ва Туркия бизнес ва инвеститсия ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Туркия бизнес ва инвеститсия ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов ҳамда Туркиянинг Зиле Савдо палатаси раиси Нежати Биче бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, инвестициявий имкониятларни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистондаги бизнес муҳитини ўрганиш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, қўшма корхоналарни ташкил этиш ва маҳсулот етказиб бериш йўналишларини ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида мавжуд эҳтиёжлар ҳамда имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сут ва паррандачилик маҳсулотлари, автомашина эҳтиёт қисмлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси каби йўналишларда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Ушбу соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва кооперацияни кучайтириш орқали икки мамлакат ишбилармонлари учун янги ҳамкорлик платформалари яратиш мумкинлиги кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар алоқаларни изчил давом эттириш, бизнес-миссиялар ва кооперация учрашувларини ташкил этиш орқали амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.