7
Иқтисод

Ўзбекистон ва Словакия товар айланмасини 300 миллион долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Словакия товар айланмасини 300 миллион долларга етказмоқчи
Ўзбекистон ва Словакия товар айланмасини 300 миллион долларга етказмоқчи / Фото: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Словакия ўзаро товар айланмасини 300 миллион долларга етказиш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Ушбу масалалар 15 октябрь куни Братиславада бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Словакия ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи йиғилишида муҳокама қилинди.

Йиғилиш Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ҳамда Словакия Иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби Владимир Шимоняк ҳамраислигида ўтди.

Томонлар саноат кооперациясини ривожлантириш ва автомобилсозлик, энергетика, фармацевтика, транспорт инфратузилмаси ҳамда рақамлаштириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқди.

Учрашув доирасида Matador Holding, DATAPAC, Betamont, Saneca Pharmaceuticals, MicroStep-MIS ва SOITRON компаниялари вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказилди. Иштирокчилар келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олди.

Йиғилиш якунида эришилган келишувларни мустаҳкамловчи протокол имзоланди. Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2027 йил июнь ойида Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.