Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Словакия парламентлараро гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди

Дилафруз Ниязова · 12.12.2025 · 20:50 · 314 views
Ўзбекистон ва Словакия парламентлараро гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Словакия парламентлараро гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Ўзбекистон-Словакия” ва “Словакия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида парламентлараро ҳамкорлик борасида таклифлар билдрилди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Словакия Миллий Кенгаши билан қонунчилик фаолияти, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш, шунингдек, давлат ва иқтисодий ривожланишнинг турли соҳаларида ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик олиб бориш ҳамда ташрифлар ва тажриба алмашиш кабилар шулар жумласидан.

Учрашув сўнггида бундай учрашувларнинг мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.