Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 6 октябрь куни Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Симон Гигер билан учрашув ўтказди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.
Фармацевтика ва саноат соҳалари, энергетика, геология ва кончилик, шунингдек, озиқ-овқат саноатидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон–Швейцария савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда «Швейцария кунлари»ни ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича Лазиз Қудратов ва Симон Гигер Ўзбекистон–Швейцария иқтисодий шериклигини янада мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.