Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Дилафруз Ниязова · 08.09.2026 · 11:30 · 32 views
Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Сербия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 сентябрь куни Белград шаҳрида Ўзбекистон-Сербия иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Сербия халқаро иқтисодий алоқалар вазири Ненад Попович ҳамраислигида ўтказилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестициялар ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлашга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида фармацевтика, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, муҳим минераллар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект белгиланди.

Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, икки давлат ўртасида юк ташишни соддалаштириш масалалари ҳамда темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг иккинчи йиғилишини 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Лазиз Қудратов Сербиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан ҳам қатор учрашув ва музокаралар ўтказди. Томонлар ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда устувор йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.