Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграциясини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 25.07.2026 · 12:25 · 17 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграциясини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграциясини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, консуллик-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар рақамли ечимларни жорий этиш, консуллик хизматлари самарадорлигини ошириш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки давлат ҳам манфаатдор эканини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга хизмат қиладиган қатор ташаббуслар муҳокама қилиниб, уларни ваколатли идоралар иштирокида амалий жиҳатдан ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.