Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

UzDaily таҳририяти · 25.07.2026 · 12:40 · 19 views
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қатар Амирининг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Олий ва юқори даражадаги самарали мулоқот ва алмашинувлар фаоллашаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Телефон суҳбати чоғида сиёсий мулоқот ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни кўришга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари олий даражадаги тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашдилар.