Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.01.2025 · 22:10 · 401 views
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 23 январь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий убилан учрашди.

Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш ва аввал эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.

2025 йилда томонларни қизиқтирган турли йўналишларда қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.