Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди

Беҳзод Ҳожиматов · 24.03.2017 · 12:31 · 312 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Сенатлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди. Мазкур ҳужжат Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев томонидан имзоланди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Презизенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида имзоланди.