Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Дилафруз Ниязова · 14.11.2025 · 17:26 · 335 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгач, давлат раҳбарлари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар.

Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.