Ўзбекистон ва Қирғизистон бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, жорий йил июнь ойида Бишкек шаҳрида Ўзбекистон–Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ҳамда қўшма бизнес-форум ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Мазкур тадбирлар доирасида B2B учрашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Музокаралар чоғида савдо, логистика, қишлоқ хўжалиги ва саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдириб, келишилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг