Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 21.10.2025 · 15:30 · 281 views
Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди, олий даражадаги учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.