Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Приморье ўртасида экспорт ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

Беҳзод Ҳожиматов · 29.12.2024 · 13:45 · 407 views
Ўзбекистон ва Приморье ўртасида экспорт ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Приморье ўртасида экспорт ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон дипломатлари Приморье вилояти губернаторининг ўринбосари Николай Стецко билан учрашиб, савдо, инвестициялар, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Россия томони ўзбек компанияларига маҳсулотларни сақлаш учун "Приморье" улгуржи-тарқатиш марказида жой ажратишни таклиф қилди ҳамда Тошкентдаги “ТЕХНОПАРК” МЧЖ филиалини Приморье вилоятида ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, ўзбек маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш истиқболлари бўйича фикр алмашишди.