Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Покистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

UzDaily · 07.02.2026 · 10:25 · 205 views
Ўзбекистон ва Покистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Покистон геология-қидирув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги делегацияси “HRL Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон тажрибасини инобатга олган ҳолда Покистон ҳудудидаги мис, олтин ва ўта муҳим минерал ресурсларга эга конларда қўшма геология-қидирув ишларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида вазир маслаҳатчиси Б. Нарматов, “Uzbek Overseas Geology Company” МЧЖ бош директори X.Omonov ҳамда “HRL Group” компанияси вакили томонидан икки давлат ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

UzDaily · 👁 205 views · 07.02.2026 · 10:25