Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки кончилик саноатини барқарор ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 26.09.2025 · 13:30 · 351 views
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки кончилик саноатини барқарор ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки кончилик саноатини барқарор ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова ҳамда вазирлик мутасаддилари, тармоқ корхоналари масъуллари иштирокида Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Дастлаб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида “Навоий КМК” АЖ ва “Олмалиқ КМК” АЖда МҲХС С1 (барқарор ривожланиш соҳасида молиявий маълумотларни очиқлаш) ҳамда МҲХС С2 (иқлим билан боғлиқ маълумотларни очиқлаш) ҳисоботларини пилот тарзида ишлаб чиқилаётганлиги юқори баҳоланди.

Шу билан бирга, Осиё тараққиёт банки вакиллари билан тоғ-кон саноати корхоналарида декарбонизация лойиҳаларини “Иқлим инвестиция фонди” (СИФ) ҳисобидан молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, соҳа корхоналарида углеродни ушлаш ва сақлаш бўйича пилот лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш борасида ҳам келишувга эришдилар.