Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Nikken Sekkei шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 17:35 · 21 views
Ўзбекистон ва Nikken Sekkei шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Nikken Sekkei шаҳарсозлик лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япониянинг Nikken Sekkei архитектура ва инжиниринг компанияси ижрочи директори Рюичи Кизуми билан учрашув ўтказди.

Томонлар архитектура лойиҳалаштириш ва шаҳарсозлик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида илғор муҳандислик ечимларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Компаниянинг ижтимоий ва транспорт инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш борасидаги тажрибасидан фойдаланиш салоҳияти юқори экани қайд этилди.

Япония томони ижтимоий, транспорт ва жамоат объектлари учун архитектура концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этишга, шунингдек, лойиҳалаштириш соҳасидаги замонавий технологияларни жорий этиш ва тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Якунда томонлар яқин ҳамкорликни давом эттириш ҳамда аниқ лойиҳа таклифларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.