Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Мўғулистон Тошкент – ​​Улан-Батор тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйишни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 18.05.2025 · 16:30 · 406 views
Ўзбекистон ва Мўғулистон Тошкент – ​​Улан-Батор тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйишни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Мўғулистон Тошкент – ​​Улан-Батор тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирлиги Ҳаво транспорти бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Назаров Мўғулистоннинг “Hunnu Air” авиакомпанияси раҳбари Пуревжав Мунхжаргал билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи авиақатновларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

Авиакомпания раҳбари П.Мунхжаргал жорий йил сентябрь ойидан Улан-Батор – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни ташкил этиш,  қолаверса, транзит юкларни ташиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.     

Учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан томонлар келгусида амалга оширилиши