Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея тоғ-кон саноатига инвестицияларни муҳокама қилишди

UzDaily · 01.04.2026 · 12:00 · 204 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея тоғ-кон саноатига инвестицияларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея тоғ-кон саноатига инвестицияларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирнинг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Корея–Ўзбекистон бизнес ассоциациясининг раиси Ким Чан Кеон билан учрашув ўтказди.

Учрашувда меҳмон томонига Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Ер қаъри тўғрисидаги” янги таҳрирдаги қонун қабул қилингани, унда инвесторлар, тадбиркорлар учун ер қаъри участкаларини шаффоф механизмлар асосида «E-auksion» платформаси орқали таклиф қилинаётгани, соҳага инвестицияларни жалб қилиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ким Чан Кеон Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати ва геология соҳасига Корея–Ўзбекистон бизнес ассоциацияси орқали корейс компаниялари инвестицияларини жалб этишга қизиқиш билдирди.