Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Иордания 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 23.12.2025 · 15:30 · 373 views
Ўзбекистон ва Иордания 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Иордания 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Демие Ҳаддад билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, 2025 йил давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестисиявий, маданий-гуманитар, туризм ва таълим соҳаларида эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.