Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Германия сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилган

Дилафруз Ниязова · 25.09.2025 · 13:50 · 338 views
Ўзбекистон ва Германия сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилган
Ўзбекистон ва Германия сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Германиянинг Элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро муносабатларни икки ва кўп томонлама йўналишда янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари ва илғор технологияларини жалб этиш орқали хомашёни чуқур қайта ишлаш, ҳамда мамлакат ҳудудларида барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.