Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 11.02.2026 · 10:30 · 238 views
Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Фаластин икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Фаластин Давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехи билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда қатор халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.