Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.11.2024 · 20:01 · 471 views
Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва Эрон темир йўллари бошқарув раиси Жаббор Али Закери ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлат ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, темир йўл транспорти орқали қўшимча юкларни жалб қилиш мақсадида халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш, жумладан, "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон" йўналишини фаол ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

Шунингдек, Эрон темир йўллари бошқарув раиси Жаббор Али Закери "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан жамият раҳбари З.Нарзуллаевни ва жамиятнинг барча ходимларини самимий муборакбод этди.