Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Буюк Британия икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 21.11.2025 · 12:50 · 213 views
Ўзбекистон ва Буюк Британия икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Буюк Британия икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Смарт билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати, шунингдек турли соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг ўсиб бораётган динамикасини, шунингдек, турли даражаларда амалга оширилган ташрифлар ва алоқаларни ижобий баҳолади.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

2026 йилда ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, жумладан, делегацияларни ўзаро ташрифлари, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлар ва бошқа тадбирларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.