Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари миграция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари миграция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро миграцияни кўриб чиқиш форуми (IMRF) доирасида халқаро ҳамкорлар билан билан учрашувлар ўтказди.
Форум очилишида БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ва ХМТ Бош директори Эми Поуп глобал миграция сиёсатининг асосий йўналишларини баён қилди.
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, касбий ва тил тайёргарлик тизими ҳамда халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, ўз нутқида: миграцияни фақат иқтисодий зарурат эмас, балки инсон капиталига сармоя сифатида баҳоланишини қайд этди.
ҲМТ Бош директори ўринбосари Угочи Дэниелс билан мамлакатидан ташқарида ишлаётганлар ҳуқуқларини таъминлаш, ҳамда Тошкентда ўтказиладиган Халқаро Миграция форумни ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Logan University (тиббиёт университети) билан АҚШ меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини мақсадли тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Missouri Trucking School (ҳайдовчилик мактаби) вакиллари билан 160 соатлик махсус ўқув дастури орқали юк автомобили ҳайдовчиларини АҚШ стандартлари асосида тайёрлаш ва ишга жойлаштириш механизми муҳокама қилинди.
NCAE (АҚШ қишлоқ хўжалиги иш берувчилари кенгаши) ва Миграция агентлиги ўртасида иш берувчилар иштирокида меҳнат форуми ташкил этиш, мавсумий иш дастурларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Head Honchos (мавсумий иш рекрутинг) ташкилоти билан H-2A визаларини расмийлаштириш, Америкада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрлар салоҳиятини тарғиб қилиш, 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйишга келишилди.
Ballon Stoll (юридик фирма) билан АҚШда O,H-2A, H-2B, H-1B ва E визалари орқали иш имкониятлари ҳамда ушбу малакатда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқий ҳимояси механизмларини кучайтириш тўғрисида мулоқот олиб борилди.